Линклар

Сурияда ҳукумат назоратида бўлган ҳудудларда қатор портлашлар натижасида 150га яқин одам ҳалок бўлди.

Бу ҳақда суриялик фаоллар ва ҳукуматга мойил ахборот нашрлари хабар қилди.

Ушбу портлашлар АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг Сурияда ўт очишни тўхтатиш борасида Россия билан келишувга эришилгани ҳақида эълон қилганидан сўнг содир бўлди.

Лондондаги Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумот беришича, Ҳомс шаҳри марказида бомба ўрнатилган иккита машинанинг портлаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 59 киши ҳалок бўлган.

Орадан бир неча соат ўтгач Дамашқнинг шиалар яшайдиган ҳудудида содир этилган учта портлашда камида 87 одам ҳалок бўлгани ва 200 нафар одам жароҳатлангани хабар қилинди.

SOHR маълумотига кўра, 80та жасаднинг шахси аниқланмаган.

Ҳомс ва Дамашқдаги ушбу портлашлар учун маъсулиятни "Исломий давлат" гуруҳи ўз зиммаси олди.

XS
SM
MD
LG