Линклар

logo-print

Пентагон Гуантанамо қамоғини ёпиш режасини Конгрессга тақдим қилади


Сешанба куни Пентагон раҳбарияти АҚШ Конгрессига Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш бўйича анчадан буён кутилаётган ҳисоботни тақдим қилади.

Ҳисоботни топшириш муддати 23 февралга белгиланган ва Пентагон матбуот котиби капитан Жефф Девис унинг ўз муддатида тақдим этилишини айтмоқда.

Қамоқхона 2002 йилда ўша пайтдаги президент Жорж Буш томонидан Афғонистондаги уруш вақтида аср олинган маҳкумларни сақлаш учун очилган.

Бу ердаги маҳкумлар АҚШ фуқароларига берилган кўплаб ҳуқуқлардан маҳрум этилган ва кўпчилиги айбловсиз, ҳукмсиз ҳибсда сақланган.

Президент Обама Оқ Уйга келганидан буён бу қамоқхонани ёпишини айтиб келади, аммо Конгресс вакиллари бунга қаршилик қилмоқда.

780 маҳбус сақланган қамоқхонада ҳозирга келиб 91 маҳкум қолган. Булардан 50 нафари ўта хавфли жиноятчи ҳисобланади. Қамоқхона ёпилган тақдирда Обама бу маҳбусларнинг АҚШ ҳудудидаги бошқа қамоқхоналарга ўтказилишини таъминлаши лозим.

Ҳисоботда хавфли маҳбусларни бошқа қамоқхоналарга кўчириш ва сақлаш режаси ҳамда бу режанинг қиймати батафсил кўрсатилгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG