Линклар

Германия Туркия пойтахти Анқарадаги элчихонаси¸ шунингдек Истанбулдаги консуллик идорасини вақтинча ëпди. Ташқи ишлар вазирлигига кўра¸ бундай қарорга немис дипломатик ваколатхоналарига нисбатан бўлган таҳдидлар сабаб бўлган.

Айтилишича¸ Истанбулдаги немис мактаби ҳам хавфсизлик таҳликаси ортидан ëпилган.

Ўтган ҳафта Германия расмийлари Анқарадаги немис фуқароларини эҳтимолий террор ҳужумларидан огоҳлантирган эди.

Айни пайтда¸ Курдистон ишчилар партиясидан ажраб чиққан “Курдистон эркинлиги лочинлари” деб номлаган гуруҳ Интернет орқали тарқатган баëнотида Туркия жануб-шарқида бораëтган махсус амалиëтларга алоқадорларга нисбатан ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилди.

13 март куни Анқарада амалга оширилган террор хуружидан сўнг Туркия ҳарбийлари курд минтақасида кенг кўламли амалиëт олиб бормоқда. Бу ҳужум оқибатида 37 одам нобуд бўлди.

Ҳужум учун масъулиятни зиммасига олган курд гуруҳи қурбонлар аксари оддий одамлар эканига қарамай¸унинг полициячиларга қарши қаратилганини иддао қилди ва янги ҳужумларда ҳам аҳоли орасида қурбонлар бўлажагини билдирди.

Анқарада 17 февраль куни уюштирилган террор хуружи учун ҳам жавобгарликни айни курд гуруҳи ўз зиммасига олган эди. Бу ҳужум оқибатида 29 одам нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG