Линклар

Чақалоғини ўлдирган Рихсинисо Эргашева Ўзбекистонга депортация қилинади


Россияда янги туғилган чақалоқнинг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик 23 ёшли Рихсинисо Эргашева амнистия туфайли озодликка чиқарилди.

Татаристон матбуотининг хабар беришича, ўтган йилнинг 21 февралида Эргашеванинг Қозонда ижарага олган уйида кўзи ёриган. Шундан сўнг Эргашева Қозондаги 7 касалхона олдига бориб, сумкага солинган чақалоқни кўчага ташлаб келган. Оқибатда чақалоқ музлаб ўлган.

Рихсинисо Эргашева 2015 йил ёзида Қозонда қўлга олинган. Суд уни 300 соат мажбурий меҳнатга ҳукм қилган эди. Амнистия туфайли озод қилинган Эргашева айни пайтда Ўзбекистонга депортация қилинишини кутмоқда.

XS
SM
MD
LG