Линклар

Тошкентда кўп қаватли гаражлар қурилади


Тошкентнинг эски металл гаражлари ўрнига кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади

Тошкентнинг эски металл гаражлари ўрнига кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади

Тошкент аэропорти яқинида 800та машинага мўлжалланган кўп қаватли автомобиллар турар жойи қурилади.

"Народное слово" газетаси маълумотига кўра, пойтахтдаги “Тошкент” марказий темир йўл вокзали билан “Отчопар” бозорлари ёнида ҳам 530та ўринга эга кўп қаватли гаражлар қуриш режалаштирилган.

Шунингдек, шаҳарнинг турли ҳудудларида жами йигирмадан зиёд кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш кўзланган. Уларнинг ҳар бири 500дан ортиқ машинага мўлжалланган бўлади.

Тошкент шаҳри сўнгги уч йил давомида хусусий металл гаражлардан бутунлай тозаланди.

Пойтахтликларнинг металл гаражларни қисқа муҳлат ичида бузиш бошланди ва ҳокимлик берган муддат ичида гаражини бузиб¸ ерини тозалаб бермаган оилалар гаражи мажбуран бузилиб¸ металлоломга топширилди¸ гаражи бузилганларга ҳеч қандай товон пули тўланмади.

XS
SM
MD
LG