Линклар

Al: Савченко иши қайта кўрилиши лозим


Россияда судланаётган украиналик учувчи Надя Савченко.

Россияда судланаётган украиналик учувчи Надя Савченко.

Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Украина фуқароси бўлган Надежда Савченко иши қайта, адолатли равишда кўриб чиқилиши лозимлигини билдирди.

“Бу каби тутуруқсиз, ўта сиёсийлашган суддан кейин Надежда Савченкони қамоққа йўллаш қабул қилиб бўлмайдиган ишдир”, деди ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Жон Дальхузен.

Ҳуқуқ фаолига кўра, Савченко иши сиёсий аралашувдан ҳоли ва одил судлов стандартларига мувофиқ бўлиши лозим.

21 март куни Россиянинг Ростов вилоятидаги Донецк суди россиялик икки журналист ўлимида айбланаётган Надежда Савченко иши бўйича ҳукм ўқий бошлади. Бу иш бугун давом этиши кутилмоқда.

Прокурорлар украин учувчисига 23 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраган, адвокатлар эса суддан унинг бутунлай оқланишини сўраяпти. Савченко ўзига нисбатан илгари сурилаётган айбловни тамоман рад этмоқда.

XS
SM
MD
LG