Линклар

logo-print

Испаниядаги автоҳалокатда ўзбекистонлик толиба нобуд бўлди


Каталонияда аварияга учраган талабалар автобуси.

Каталонияда аварияга учраган талабалар автобуси.

Испаниянинг Каталония вилоятидаги автоҳалокатда нобуд бўлган 13 нафар қизнинг бири ўзбекистонлик бўлган. Бу ҳақда Еuronews телеканали Каталония расмийларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар тарқатди.

20 март куни ичида Каталония университети толибалари бўлган автобус енгил автомобиль тўқнашиб кетиши оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмган, 34 киши тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганларнинг 7 нафари италиялик, икки нафари германиялик, қолганлари эса Австрия, Руминия, Франция ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган қизлар экани айтилмоқда.

Автоҳалокат автобус ҳайдовчисининг рулда мудраб қолиб, қарши йўлга чиқиб кетгани туфайли содир бўлгани эҳтимолдан соқит қилинмаяпти. Ҳозир терговчилар кўрсатма олиш учун авария чоғида олган қаттиқ жароҳати туфайли касалхонада ётган ҳайдовчининг бироз соғайишини кутмоқдалар.

Автобус йўловчиларининг аксарияти “Эразмус” деб номланмиш Европа талаба алмашиш дастури доирасида Испанияга келган ва Каталония университетида таҳсил олаётганди. Улар йил сайин Валенсияда ўтказиладиган Лас-Фальясфестивалидан қайтаётган бўлган.

XS
SM
MD
LG