Линклар

logo-print

Россияга Суриядан мева ва сабзавот экспорт қилина бошланди. “Коммерсантъ” газетасининг хабар беришича, Сурия маҳсулотлари импортини “Адиг-Юрак” ширкати амалга оширмоқда.

Ширакт директори Аслан Панеш ўтган ҳафтада Новоросийск портига Суриядан уч минг тонна цитрус, карам ва помидорлар олиб келинганини айтди.

Россияда 2016 йил январидан бошлаб Туркиядан мева ва сабзовот сотиб олишга тақиқ жорий этилган эди. Бунга 2015 йил ноябрида Туркия-Сурия чегарасида турк ҳарбийлари томонидан чегарани бузган рус ҳарбий учоғи уриб туширилгани сабаб бўлган.

Рус расмийларига кўра, Туркия маҳсулотлари ўрнини Суриядан олиб келинаётган мева-сабзавотлар тўлдириши мумкин.

XS
SM
MD
LG