Линклар

ИШИДга одам ëллаганликда гумонланиб Москвада ушланган қирғизистонлик ўзини ўлдирди


“Исломий давлат” сафига Россияда одам ëллаш билан шуғулланганликда айбланиб ҳибсга олинган Қирғизистон фуқароси ўзини бешинчи қаватдан ташлаб ўлдирди.

Россия матбуотига кўра¸ суиқасд 23 март куни Москва шаҳар полицияси биносида содир этилган.

Қирғизистонлик гумонланувчи шаҳар полицияси ўтказган текширув давомида қўлга олинганлардан бири бўлган.

Полиция расмийсига кўра¸ тергов пайтида қирғизистонлик гумонланувчи деразага ташланган ва уни очиб¸ ўзини пастга отган. Суиқасдчи ерга қулаши ҳамон жон берган.

Россия Тергов қўмитаси воқеа юзасидан жиноий иш очди. Ҳозирча ИШИДга оддам ëллашда гумонланган худкушнинг шахси эълон қилинмади.

XS
SM
MD
LG