Линклар

logo-print

БМТ трибунали Босния серблари собиқ етакчиси устидан ҳукм чиқарди


Радован Каражич.

Радован Каражич.

Собиқ Югославия бўйича БМТ Халқаро трибунали бугун Босния сербларининг собиқ етакчиси Радован Каражични 90-йиллардаги Босния уруши даврида инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбдор деб топди.

Айни пайтда¸ трибунал мажлисига раислик қилган ҳакам Босния сербларининг мусулмонлар ва этник хорватларга қарши олиб борган ҳарбий кампанияларини геноцид даражасига етмаган ҳаракат дея баҳолади.

Каражич эндиликда 1995 йилда Сребреницада 8000 дан ортиқ мусулмон эркаклари ва ўғил болаларини қирғин қилганлик учун иккинчи геноцид айби бўйича ҳукмни кутмоқда.

XS
SM
MD
LG