Линклар

Беморни уриб ўлдирган тошкентлик доктор 9 йилга қамалди


Илëс Зелендинов.

Илëс Зелендинов.

Бугун Белгород шаҳар суди беморни бир уриб ўлдириб қўйган жарроҳ Илëс Зелендиновни 9 йилу икки ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд ҳукми билан асли тошкентлик жарроҳнинг жазони ўтаб бўлганидан сўнг яна уч йил профессионал фаолият билан шуғулланиши ҳам тақиқланди.

2015 йилнинг 29 декабрида Белгород шаҳридаги 2-шифохонага врачга кўриниш учун келган 57 ёшли бемор Евгений Вахтинни бир мушт уриб ўлдирган хирург тўғрисидаги видеотасвир маҳаллий оммавий ахборот воситаларида шов-шувга сабаб бўлган эди.

Жорий йилнинг 12 январь куни Белгород шаҳар Октябрский туман суди Илëс Зелендиновни ҳибсга олиш ҳақида санкция берган эди.

XS
SM
MD
LG