Линклар

Надежда Савченко кунига ярим килодан озиб кетмоқда


"Савченкога озодлик", деб ёзилган плакат.

"Савченкога озодлик", деб ёзилган плакат.

Россия суди томонидан 22 йилга қамалган украиналик учувчи Надежда Савченконинг соғлиғи барқарорлашди, бироқ у кунига 500-600 грамдан озиб кетаяпти. Бу ҳақда душанба куни учувчининг адвокати Николай Полозов маълум қилди.

Унга кўра, Савченкога нисбатан суд ҳукми 5 апрелдан кучга киради. 6 апрелдан бошлаб Савченко очликни яна давом эттиради.Адвокатлар Савченкони очлик эълон қилмасликка кўндира олмаганларини айтмоқда. Надежда Савченко бундан аввал ҳам қамоқда бир неча марта очлик эълон қилган эди.

Украинадан ўғирланиб Россияга олиб келинган Надежда Савченкога нисбатан ҳукм 22 март куни Ростов вилояти Донецк судида ўқилган эди. У Украина шарқидаги урушни ёритаётган икки рус журналисти ўлимига алоқадорликда айбланмоқда. Адвокатлар журналистлар ўлдирилган пайтда Савченко Россия қамоғида бўлгани тўғрисида далил-исботлар борлигини айтиб келади, лекин суд бу далилларни инобатга олган эмас.

Украина президенти Петро Порошенко Савченкога нисбатан судни “шармандалик”, деб атаган ва учувчини Украина шарқидаги уруш жараёнида асирга олинган россиялик ҳарбийлар Александр Александров ва Евгений Ерофеевга алмаштиришга тайёр эканини билдирган.

XS
SM
MD
LG