Линклар

Ўзбекистонда Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги нишонланмоқда


Амир Темур ҳайкали

Амир Темур ҳайкали

Ўзбекистонда жаҳонгир Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларни ўтказиш ҳафталиги бошланди.

2 апрель куни бошланган ҳафталик 9 апрелда ниҳоясига етади. Амир Темур таваллуди республиканинг барча вилоятларида нишонланади.

Тадбир Самарқандда Амир Темурга бағишланган илмий анжуман билан очилди. Амир Темур туғилган Шаҳрисабз шаҳрида эса тантанали маросим ўтказилди.

Амир Темур ҳафталиги 9 апрель куни Тошкентда жаҳонгир ҳайкали олдида ўтказиладиган тантанали маросим билан якунланади.

XS
SM
MD
LG