Линклар

logo-print

Ироқ кучлари ИД билан Ҳит шаҳри устидан назорат учун жанг қилмоқда


Ҳит шаҳрига кирган Ироқ хавфсизлик кучлари.

Ҳит шаҳрига кирган Ироқ хавфсизлик кучлари.

Ироқдаги ҳукумат кучлари авиация дастагида “Исломий давлат” гуруҳи назорати остида бўлган Ҳит шаҳрига кирди. Бу ҳақда маълумот тарқатган Ироқ ҳарбий қўмондонлиги ҳукумат кучлари жангариларни шаҳар марказидан сиқиб чиқарганини билдирган.

Хитдаги жанговар ҳаракатлар бу шаҳарда яшайдиган минглаб одамнинг ўз уйини ташлаб қочишига сабаб бўлган. Юзлаб одам шаҳарни пои-пиёда тарк этгани айтилмоқда.

Ҳарбийлар аҳолини белгилаб қўйилган йўлдан четга чиқмаслик, чунки бошқа йўллар жангарилар томонидан миналаштирилган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқдалар.

Анбар вилоятидаги Хит шаҳри Ироқдаги ИД жангариларини Суриядаги жангарилар билан боғловчи транзит йўлида жойлашган.

XS
SM
MD
LG