Линклар

Қибрис учоқ олиб қочган шахсни Мисрга топширишга рози бўлди


Ларнаки аэропортида қўлга олинган Сайфиддин Мустафо (ўртада), 2016 йил 30 марти.

Ларнаки аэропортида қўлга олинган Сайфиддин Мустафо (ўртада), 2016 йил 30 марти.

Қибрис расмийлари EgyptAir авиаширкатига қарашли учоқни олиб қочганликда айбланаётган Сайфиддин Мустафони Мисрга топширишга рози бўлдилар. Бу ҳақда Reuters Мисрнинг MENA давлат агентлиги маълумотига таянган ҳолда хабар қилади.

Сайфиддин Мустафони Мисрга топшириш процедураси бир неча ҳафтагача чўзилиши мумкин. Миср расмийларига топширилгунига қадар айбланувчи ҳибсда тутиб турилади.

Шу йилнинг 29 март куни 59 ёшли Сайфиддин Мустафо портлатиб юбориш таҳдиди билан Александриядан Қоҳирага учаётган ва бортида 81 киши бўлган самолётни олиб қочганди.

Самолёт Қибрисдаги Ларнаки аэропортига қўнишга мажбур бўлганди. Ерга қўнилганидан кейин Мустафо гаровдагиларнинг кўпчилигини озод қилган, сўнгра полицияга таслим бўлганди.

30 март куни Қибрис расмийлари Мустафога самолёт олиб қочганлик, одам ўғирлаганлик, портловчи моддалар сақлаганлик ва ўлим билан таҳдид этганлик айбловлари қўйилганини маълум қилгандилар. Полиция маълумотига кўра, Сайфиддин Мустафо айбини бўйнига олган.

XS
SM
MD
LG