Линклар

logo-print

Agro Invest Sug‘urta вақтинча ёпилди


Ўзбекистонда тузилган суғурта шартномаларининг 65 фоизи қишлоқ ҳудудига тўғри келади.

Ўзбекистонда тузилган суғурта шартномаларининг 65 фоизи қишлоқ ҳудудига тўғри келади.

Ўзбекистон Молия вазирлиги Agro Invest Sug‘urta очиқ акциядорлик жамияти фалиятини 10 кунга тўхтатиб қўйди.

UzDaily.uz маълумотига кўра, компаниянинг лицензияси 10 кунга тўхтатилган, бироқ Молия вазирлиги бунинг сабабларини очиқламаган.

2008 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Agro Invest Sug‘urta 17 та йўналиш бўйича шартнома имзолаш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистонда тузилган суғурта шартномаларининг 65 фоизи қишлоқ ҳудудига тўғри келади. Бироқ қишлоқ ҳудудларида фаолият олиб бораётган фермерлар суғурта компанияларининг суғурталанувчи объект ва субъектлар олдида ўз мажбуриятларини тўла бажармаётганидан шикоят қилиб келадилар.

Жумладан Озодликка мурожаат қилган фермерлар асосан, Agro Invest Sug‘urta билан суғурта шартномаларини тузишларини айтишган. Бироқ, дейди фермерлар, аксарият ҳолларда суғурта қилинган объект суғурта шартларида кўрсатилган сабабларга кўра талафот ёки зарар кўрса, суғурталанган маблағ тўланмаяпти ёки қисман тўланяпти, холос.

XS
SM
MD
LG