Линклар

Ўзбекистон 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасини 7 баробар оширишга умид қилмоқда


Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссаси 2030 йилга бориб 7 фоиздан ошиши иддао қилинмоқда. Энергетика ва автоматик Институти лабораторияси мудири, академик Ромен Зоҳидовнинг бунга оид иддаолари тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилмоқда.

Подробно нашрининг ёзишича, академик бу ҳақда тикланувчи энергия манбалари форумида гапирган. Унинг айтишича, ҳозирда бундай манбалар ҳиссаси 1 фоиздан ошмайди.

Хабарда қайта тикланувчи энергия манбаларидан саноат миқёсида фойдаланиш, электр қувватини ишлаб чиқаришда табиий газга бўлган эҳтиёжни сезиларли тарзда камайтиради, дея таъкидланади. Яқин истиқболда Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида ҳар бири 100 МВт кучга эга қуёш электр станциялари қурилиши ҳам айтилмоқда.

2030 йилга келиб эса Ўзбекистондаги қуёш электр станцияларининг умумий қуввати 2 ГВтга тенглашиши мумкинлигига умид билдирилмоқда.

Ўзбекистонда электр ва табиий газ таъминоти муаммоси йиллардан бери долзарб бўлиб қолмоқда. Мамлакатнинг аксар қишлоқ жойларида электр ва газ жуда чекланган миқдорда узатилади.

Расмий маълумотларга кўра, 2030 йилга келиб Ўзбекистонда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж, 2013 йилга солиштирганда, 25,5 фоизга ошади.

XS
SM
MD
LG