Линклар

Россия Тергов қўмитаси бошғлиғи АҚШнинг "деструктив" таъсирига қарши кураш учун танқидларни бўғишга чақирди


Россия Тергов қўмитаси бошлиғи Александр Бастрикин

Россия Тергов қўмитаси бошлиғи Александр Бастрикин

Россия Тергов қўмитаси бошлиғи Қўшма Штатларнинг “деструктив” таъсирига қарши чора кўриш мақсадида инсон ҳуқуқларини чеклашга доир навбатдаги чорларни жорий этишга чақирди.

“Коммерсант Власть” нашрига ёзган мақоласида Александр Бастрикин Россия “АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан бошланган гибрид уруш” гирдобида қолди ва ҳозирда “очиқ қарама-қаршиликка” киришди, дея иддао қилди.

Бастрикин Қўшма Штатларни мухолифат партияларини молиялаганлик, Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ айирмачи минтақасида қуролли тўқнашувни келтириб чиқарганлик ва Яқин Шарқда вазиятни беқарорлаштирганликда айблади.

Тергов қўмитаси бошлиғи шунингдек “тарихий фактларга оид маълумотларни қалбакилаштирилгани”ни қоралаб, Россиянинг 2014 йилда Қримни аннексия қилганига доир ҳар қандай танқидни қонун билан жазолашга чақирди.

Россия, деб ёзди у, “халқ рефередуми натижаларини инкор қилишни” экстремизмга қарши қонунларига киритиши лозим.

XS
SM
MD
LG