Линклар

Қирғизистонлик ўзбек фаол Азимжон Асқаровга чиқарилган ҳукм қайта кўриб чиқилиши мумкин


Азимжон Асқаров

Азимжон Асқаров

Қирғизистон Олий суди ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровга чиқарилган ҳукмни қайта кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. Олий суд раиси Айнаш Токбаева 25 апрель кунги чиқишида, 2010 йилнинг декабрида Асқаровга қуйи инстанция суди чиқарган ҳукм БМТ Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг чақирувига жавоб тариқасида қайта кўриб чиқилиши керак, дея билдирди.

БМТ комиссияси 21 апрель куни Бишкек расмийлари Асқаровни қамоқдан озод қилишлари керак дея баён қилди. Умрбод қамоққа ҳукм этилган ҳуқуқ фаоли ўзига нисбатан илгари сурилган айбловлар сиёсий мотивларга асосланганини айтиб келади.

Қирғизистонлик этник ўзбек фаол 2010 йилда Ўш ва Жалолободда ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида чиққан низони уюштирганликда айбланиб, қамоққа ташланган.

У шунингдек қонли воқеалар пайтида милиция ходимининг ўлдирилишига алоқадорликда ҳам айбланган.

2010 йил июнь воқеалари пайтида 450 киши ҳалок бўлган, уларнинг аксар кўпчили ўзбеклардир.

XS
SM
MD
LG