Линклар

Москва суди 4 яшар қизчани ўлдирган ўзбекистонлик энагани қамоқда қолдирди


Россия матбуотига кўра¸ Гулчеҳра Бобоқулова руҳан носоғлом деб топилган.

Россия матбуотига кўра¸ Гулчеҳра Бобоқулова руҳан носоғлом деб топилган.

Бугун Москва маҳкамаси жорий йил февралида 4 яшар ногирон қизчани ўлдирган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулова қамоқ муддатини яна бир ойга узайтирди.

Маҳкама арафасида "Интерфакс" агентлиги ўз манбасига таяниб¸ ўтказилган психиатрик экспертиза Бобоқуловани руҳий жиҳатдан носоғлом деб топгани ҳақида хабар қилган эди.

29 февраль куни Гулчеҳра Бобоқулова Москвадаги "Октябрьское поле" метро бекати қўлида боланинг кесилган бошини кўтариб юрган пайтида ҳибсга олинган эди.

Ўзбекистонда узоқ йиллар руҳий касал сифатида қайдда турганини билдирган Бобоқулова бу қотилликни Россия президентидан Сурияга қўшин юборгани учун ўч сифатида амалга оширганини айтган эди.

XS
SM
MD
LG