Линклар

НАТО Болтиқбўйида қўшин жойлаштириш ҳақида бош қотирмоқда


АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

НАТО “Россия тажовузи”ни тийиб туриш учун Болтиқбўйи мамлакатларида ва эҳтимолки, Польшада ротация қилинувчи қуруқлик кучлари ташкил қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Эш Картер маълум қилди.

Картерга кўра, НАТОдаги иттифоқчилар ташкил этишни муҳокама қилаётган ҳарбий контингент тўрт батальондан иборат бўлиши мумкин. Бу 4 минг чоғли аскар демакдир.

Пентагон раҳбари бу баёнотни журналистларга АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги ерлашган Германиянинг Штутгарт шаҳрига кетиш чоғида берди.

Аввалроқ АҚШ расмийлари кейинги йил февралида Шарқий Европага 4 минг 200 ҳарбийдан иборат танк бригадасини юбориш режаси борлиги ҳақида билдиргандилар.

Картер Болтиқбўйида ротация қилинувчи қуруқлик кучлари ташкил этиш масаласи НАТОнинг июнь ойида ўтказилажак учрашувида муҳокама этилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG