Линклар

logo-print

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков "Панама ҳужжатлари" дея очиқланган маълумотлар базасини "ўғирланган", деб таъкидлади ва ширкатлар томонидан оффшор ҳудудларнинг қўлланишини "ноқонуний ҳаракат эмас" деб қувватлади.

Ўтган ойда Панамада жойлашган Mossack Fonseca юридик ширкатига таалуқли 11 миллион ҳужжат Германияда чиқадиган Suddeutsche Zeitung газетасига сиздирилган ва бу ҳужжатлар жаҳон матбуотида катта шов-шув бўлган эди.

Ҳужжатларда қатор юқори лавозимли Россия расмийлари Mossack Fonseca адвокатлик ширкати ëрдамида оила-аъзолари номига очилган оффшор компаниялар орқали даромадини солиқдан яширгани ва шубҳали пулларини ювгани кўринди. Уларда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков, Иқтисодий тараққиëт вазири Алексей Улукаев, Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевга каби Путиннинг содиқ сафдошлари оила-аъзоларининг номи бор.

9 май куни эса суриштирув билан шуғулланувчи Журналистлар халқаро консорциуми – ICIJ “Панама ҳужжатлари” лойиҳасига доир 200 мингдан ортиқ ҳужжат жамланган маълумотлар базасини онлайн ресурсда эълон қилди. Бу ҳужжатларда 104 нафар ўзбекистонликнинг ҳам номи бор.

XS
SM
MD
LG