Линклар

Сурияда Ҳизбуллоҳ қўмондонларидан бири ўлдирилди


Ҳизбуллоҳ Бадриддин ўлими бўйича ҳамдардлик билдираяпти

Ҳизбуллоҳ Бадриддин ўлими бўйича ҳамдардлик билдираяпти

Суриядаги портлашда Ҳизбуллоҳ гуруҳининг етакчи қўмондонларидан бири Мустафа Бадриддин ўлдирилди.

Бейрутдаги Al-Mayadeen телеканали хабарига кўра, Мустафа Бадриддин Исроил томонидан уюштрилган ҳаво ҳужуми пайти ўлган. Айни пайтда Исроил бу маълумотни изоҳлаганича йўқ.

Мустафа Бадриддин Ливан Бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўлимида сиртдан айбланиб, судланган тўрт кишидан биридир.

Ҳизбуллоҳ Бадриддиннинг ўлимини тасдиқлаб, уни 1981 йилдан бери жанговар тадбирларда иштирок этганини билдирди.

Форс қўлтиғидаги мамлакатлар Ливандаги асосий сиёсий кучлардан бири ва Сурия президенти Башар Ассаднинг ҳарбий иттифоқчиси бўлган Ҳизбуллоҳ гуруҳига босим ўтказиб келадилар.

Форс қўлтиғидаги Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бу гуруҳни кўрфаз мамлакатларида ёшларни террор хуружларига жалб қилаётганликда айблаб уни террорчи ташкилот деб эълон қилган.

XS
SM
MD
LG