Линклар

logo-print

Қримда депортация қилинган қрим татарлари хотирланди


Москва Қрим татар мажлиси фаолиятини тақиқлаган.

Москва Қрим татар мажлиси фаолиятини тақиқлаган.

Қримда қрим татарларининг 1944 йилда ўз ватанларидан оммавий депортация қилинишининг навбатдаги йиллигини хотирлаш тадбирлари доирасида “Чотиртоққа кўтарилиш” акцияси ўтказилди.

Тадбирда уч мингдан ортиқ одам ишитрок этди. Қрим мусулмонлари муфтиятининг маълум қилишича, тоққа кўтарилиш олдидан муфтий ўринбосари Айдер Исмаилов қрим татарларни “ҳар қандай вазиятда ҳам тушкунликка тушмасликка ва доимо бирдам бўлиш”га чақирди.

1944 йилнинг 18 майидан 24 майига қадар СССРнинг ўша пайтдаги раҳбари Сталин кўрсатмаси билан Қримдан 200 минг қрим татар Марказий Осиё, Сибир ва Уралга бадарға қилинган эди.

2016 йил апрелида Москва аннекция қилинган Қримда қрим татарлари миллий мажлиси фаолиятини тақиқлади. АҚШ, Европа Иттифоқи, Украина ва Туркия бу тақиққа норозилик билдирди.

Қрим татар мажлиси Москванинг бу ҳаракатини “босқинчи давлатнинг навбатдаги жинояти”, деб баҳолади.

XS
SM
MD
LG