Линклар

НАТОга аъзо давлатлар дипломатлари Россия тажовузига муносиб жавоб бериш масаласини муҳокама қилмоқдалар


НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Брюсселда ўтажак икки кунлик учрашув чоғида альянс сиёсатини Россиянинг кучайиб бораётган тажовузига мослаштириш масаласини муҳокама қиладилар. Бу ҳақда 19 май куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

Столтенбергга кўра, учрашувнинг илк кунида вазирлар июль ойида Польшада ўтадиган НАТО саммитига тайёргарлик борасидаги муҳим масалаларни кўриб чиққанлар.

Польшадаги саммитда НАТО лидерлари Россия тажовузини тийиб туриш учун Европа шарқидаги мамлакатларга кўпроқ қўшин жойлаштириш қарорини расман маъқуллаши кутилмоқда. Бу иш, Россия Қрим аннексияси ва Украина шарқидаги айирмачиларга дастак каби тажовузкор хатти-ҳаракатларни содир этган тақдирда, Шарқий Европадаги НАТОга аъзо мамлакатларни “ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслиги” юзасидан хотиржам қилиш учун амалга оширилаётгани айтилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 19 май куни Брюсселдаги учрашувда НАТО ўзининг шарқий флангида ишончли мудофаа позициясини қураётганини билдирди. У альянсга аъзо давлатларни мудофаа харажатларини кўпайтириш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди.

XS
SM
MD
LG