Линклар

АҚШнинг Jackco Technology Group компанияси Ўзбекистонда кўмирдан синтетик суюлтирилган ёнилғи ишлаб чиқариш лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади.

Sputnik нашрининг “Ўзбекнефтгаз” ширкатига таянган ҳолда хабар қилди.

Бу борадаги лойиҳа бугун Тошкентда ўтган “Ўзбекистон нефть ва гази: OGU-2016” Халқаро 20-форуми доирасида имзоланган.

Лойиҳага кўра, йилига 200 минг тоннагача нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш режаланган.

2012- 2013 йилларда Тошкент вилоятининг “Апартак” бурокўмир кесмасида 700 миллион АҚШ доллари қийматидаги CTL заводи қурилиши бошлаган. Бироқ кейинчалик лойиҳа бекор қилинган ва бунинг сабаби ушбу ҳудудда кўмир захираси камлиги сабаб қилиб кўрсатилган эди.

XS
SM
MD
LG