Линклар

logo-print

АҚШ Ҳиндистон - Эрон келишуви халқаро санкцияларга қанчалик зид келмаслигини ўрганади


Ниша Десан Бисвал.

Ниша Десан Бисвал.

АҚШ Давлат департаменти сенаторлар сўрови билан Ҳиндистоннинг Эрон портларидан бирига сармоя ётқизиши халқаро санкцияларга зид келмайдими, деган масалани ўрганмоқда.

“Биз ҳиндистонликларга Эронга билан ҳамкорлик қилиш масалаларида чекловлар давом этаётгани ҳақида аниқ мужда бердик”, деди АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ниша Десан Бисвал сенатда сўзлаган нутқида.

Бисвал Ҳиндистон ва Эрон ўртасида АҚШни қизиқтириши мумкин бўлган ҳарбий ҳамкорликка интилиш аломатлари кузатилмаганини алоҳида таъкидлади.

24 май куни Ҳиндистон 23 майда Эроннинг Чабахар портини ривожлантириш учун 500 миллион доллар ваъда қилгани тўғрисида хабарлар тарқатилган эди.

Европа Иттифоқи ва АҚШ Теҳрон ядровий дастурини чеклашга рози бўлгани ортидан жорий йил январида Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилган, бироқ савдо-сотиқ масаласида айрим чекловларни сақлаб қолган эди.

XS
SM
MD
LG