Линклар

Газпром Ўзбекистондан 2016 йилда олинадиган гази нархини пасайтирди


Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига кўра¸ Газпром ширкати 2015 йилги музокаралар натижасида Ўзбекистон¸ шунингдек Қозоғистондан сотиб олинаëтган табиий газ нархини туширишга муваффақ бўлган.

Айни пайтда¸ ўзбек гази нархининг қанчадан қанчага туширилгани ҳақидаги маълумот очиқланмаган.

Газпром ҳужжатларида¸ туркман расмийлари нарх борасидаги сўзлашувларда конструктив позиция тутмагани боис¸ Туркманистон билан шартнома тўхтатилгани ҳам айтилади.

Туркманлар газ нархи туширилишига рози бўлмаганидан сўнг Газпром Ашхобод билан сўзлашувларни тўхтатиб¸ Ўзбекистондан газ сотиб олиш ҳажмини оширишга эришган.

Ўзбекистон билан Россия газ ширкати ўртасида эришилган янги келишувга мувофиқ¸ 2016 йилда Газпром арзон нархда сотиб олаëтган газ ҳажми 3¸1 миллиард куб метрдан ошиши мумкин.

Ўзбекистон Россия¸ айни пайтда¸ Хитойга табиий газ сотиш ҳажмини муттасил ошириб бораëтган бир пайтда¸ мамлакатнинг аксар вилоятлари аҳолиси ва саноат корхоналари газ йўқлигидан жиддий азият чекиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG