Линклар

logo-print

Сомали полицияси: Пойтахтдаги портлашларда камида 15 киши нобуд бўлди


Сомалилик аскар 2016 йил 22 январида содир этилган ҳужумда пачоқланмиш автомашиналар олдидан ўтиб бормоқда.

Сомалилик аскар 2016 йил 22 январида содир этилган ҳужумда пачоқланмиш автомашиналар олдидан ўтиб бормоқда.

Сомали пойтахтида худкуш шахс ичига бомба ўрнатилган автомобиль билан машҳур меҳмонхона дарвозасига урилиб, портлаши ва бунинг ортидан содир бўлган отишма чоғидакамида 15 киши нобуд бўлди, 20 чоғли киши яраланди. Бу ҳақда Сомали полицияси маълумот тарқатди.

Полициячиларга кўра, 1 июнь куни Могадишо меҳмонхонасига уюштирилган ҳужум чоғида ўлганлар орасида икки маҳаллий депутат ҳам бўлган.

Ҳужум учун масъулиятни Ал-Қоидага алоқадор Аш-Шабоб экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Мазкур гуруҳ 2011 йили Африка тинчликпарвар кучлари томонидан Сомалидан сиқиб чиқарилган, бироқ ҳалигача у мамлакат учун улкан таҳдидлигича қолмоқда.

Февраль ойида Аш-Шабоб уюштирган бомбали ҳужумда камида 9 киши ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG