Линклар

Швейцариядаги Henley & Partners консалтинг ширкати томонидан эълон қилинган “Фуқаролик жозибадорлиги индекси”да Ўзбекистон 182 давлат рўйхатида 111-ўринни эгаллади.

У ëки бу давлат фуқаролиги берадиган ижтимоий-иқтисодий ва сиëсий ҳақ-ҳуқуқ ва имтиëзлар таҳлил қилинган мазкур рейтингда биринчи ўринни бешинчи марта яна Германия эгаллади.

Дунëнинг энг жозибадор фуқаролиги ўнлигига Германиядан кейин Скандинавия давлатлари¸ шунингдек¸ Франция¸ Швейцария¸ Ҳолландия ва Бельгия кирди.

Собиқ СССР ҳудудидаги энг жозибадор фуқаролик Россияники, Марказий Осиëда эса¸ Қозоғистонники деб топилди – Россия фуқаролиги берадиган имтиëзлари бўйича жаҳон миқëсида 60-ўринга¸ Қозоғистон эса¸ 83-ўринга қўйилди.

Рейтингдаги 111¸ 116 ва 119-поғонага қўйилган Ўзбекистон¸ Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролиги¸ сифат ва жозибадорлик бўйича жаҳондаги “ўртача” даражада баҳоланди.

Фуқаролик жозибадорлиги бўйича энг паст давлатлар деб Афғонистон ва Конго республикаси топилди.

XS
SM
MD
LG