Линклар

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида икки номаълум шахс 48 ёшли ўзбекистонлик фуқарони пичоқлаб қочди. Чавақланган ўзбек муҳожири Фахрийлар шоҳкўчасида жойлашган автобус бекатидан топилган.

Муҳожир “тез ёрдам” машинасига солинаётган пайтда жон берган.

Россия нашрларига кўра, марҳум муҳожир Петербургда вақтинча қайддан ўтган бўлган. Ҳодиса юзасидан жиноий иш очилиб, тергов-қидирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Гувоҳлар қотилликни амалга ошириб, воқеа жойидан қочган 20-25 ёшлардаги икки кишининг кўринишини тартиб посбонларига тасвирлаб берганлар.

XS
SM
MD
LG