Линклар

Ўзбекистонда ИШИДчиликда айбланган Авакяннинг адвокати озод қилинди


ИДга алоқадорликда айбланиб қамалган Арамаис Авакян.

ИДга алоқадорликда айбланиб қамалган Арамаис Авакян.

Ўзбек расмийлари “Исломий давлат” гуруҳига алоқадорликда айбланиб судланган армани фермер Арамаис Авакяннинг адковатини озод қилдилар. Шу йил март ойида ҳибсга олинган адвокат Одил Қобилов пора берганлик ва товламачиликда айбланиб, 7 йилга қамалганди. Қобилов телефон орқали суҳбатда қамоқдан озод қилингани ва ҳозир уйда эканини айтди, бироқ бошқа тафсилотларни очиқламади.

Шу йил февралида Одил Қобилов ҳимояси остида бўлган 34 ёшли фермер Арамаис Авакян экстремистик фаолиятда айбланиб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Мазкур иш бўйича жами беш киши судланиб, узоқ йилларга қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида қўлга олинган Авакян бу маҳкамада айбини тан олмаган ягона шахс бўлган. Армани миллатига мансуб насроний Арамаис Авакяннинг ИШИДга хайрихоҳликда айбланиши кўпчиликда савол уйғотган.

Авакяннинг яқинлари фермерга қарши айблов унга қарашли балиқ хўжалигини тортиб олиш учун Пахтакор туман расмийлари томонидан уйдирилганини иддао қиладилар.

XS
SM
MD
LG