Линклар

Отатурк аэропортида қурбон бўлганлар рўйхати эълон қилинди, унда 1 ўзбекистонлик бор


Туркия Адлия вазирлиги Отатурк аэропортида амалга оширилган портлашлар қурбонлари рўйхатини эълон қилди.

Вазирлик расмий сайтида эълон қилинган рўйхатда 1 ўзбекистонлик – Самат Муҳиддинов ҳам борлиги қайд этилган.

Адлия вазирлиги эълон қилган ҳужжатда ҳаммаси бўлиб 39 қурбоннинг исм-фамилияси келтирилган.

Отатурк аэропортидаги портлашлар қурбонлари рўйхати

Отатурк аэропортидаги портлашлар қурбонлари рўйхати

Бир қурбоннинг шахси аниқланмагани, ҳамда 3 жасадга оид парчалар мавжудлиги айтилган.

Қурбонларнинг аксарияти Туркия ватандошлари, Қурбонлар рўйхатида, шунингдек, Саудия Арабистони, Тунис, Эрон, Ироқ, Иордания, Хитой ва Украина фуқароларидир.

Турк матбуоти қурбонлар рўйхати узайиши ҳам мумкинлини тахмин қилмоқда.

Истанбулнинг Отатурк аэропортида 28 июнь кечқурун содир этилган учта портлашда ҳалок бўлганлардан ташқари яна камида 147 одам жароҳатланди. Ярадорлардан баъзиларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG