Линклар

АҚШда трансгендерларнинг армияда хизмат қилишини тақиқловчи қонун бекор қилинди


АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер.

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер.

Қўшма Штатларда трансгендерларнинг армияда хизмат қилишини тақиқловчи қонун бекор қилинди.

Мудофаа вазири Эштон Картер пайшанба куни бундан буён трансгендерлар ўзларининг кимлигини яширмасдан, очиқ ойдин ҳарбий хизматни ўтай олишини эълон қилди.

Картер бугунги кунда АҚШ армиясида 1 миллион 300 минг одам хизмат қилаётганини, улардан икки ярим мингги трансгендер эканини билдирди.

Мудофаа вазирлигининг билидиришча, қонун бекор қилингани ортидан янги тизмга ўтиш зарурати пайдо бўлади. Бу зарурат тиббий хизмат кўрсатиш бўйича янги стандартларнинг жорий этилишини талаб қилади. Пентагон расмийлари янги стандартлар йил давомида жорий этиб борилишини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG