Линклар

ШҲТга аъзо давлатлар Тошкентда наркотикларга қарши кураш стратегияси бўйича келиша олмади


Кўкнори даласи.

Кўкнори даласи.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ваколатланган давлат органлари нароктикларга қарши кураш юзасидан янги стратегияни қабул қилиш масаласида муросага кела олмади.

Ахборот агентликларининг хабар беришича, Ўзбекистон наркотикларни назорат қилиш бўйича миллий ахборот-таҳлилий маркази раҳбари Ахмад Мансуров 2022 йилгача мўлжалланган стратегия Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тадбирлари доирасида муҳокама қилинганини айтган.

Ахмад Мансуровга кўра, муҳокамаларда янги стратегия масаласида ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари муросага кела олмаган ва бу стратегия қайта ишлаш учун юборилган.

Жорий йилда ШҲТга Тошкент раислик қилди. ШҲТнинг Тошкент саммити 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG