Линклар

Францияда ўтган Европа футбол чемпионати финалида мезбон жамоани мағлуб этган Португалия футболчилари чемпионлик унвонини қўлга киритди.

10 июль куни Париж яқинидаги Сен Дени шаҳарчасидаги Стад де Франц стадионида ўтган ўйиннинг асосий вақти 0:0 ҳисобда якунланди. Шундан сўнг ғолибни аниқлаш учун британиялик арбитр Марк Клаттенбург 30 дақиқа қўшимча вақт белгилади.

Матчнинг 119-дақиқасида Португалия жамоаси Франция дарвозасига битта гол уришга муваффақ бўлди. Португалия жамоаси биринчи марта Европа чемпиони унвонини қўлга киритди.

Португалияни чемпионлик шоҳсупасига кўтарган ягона голни Франция дарвозасига Эдер киритди. Португалияликлар ўйиннинг асосий қисмини ўз лидерлари Криштиану Роналдусиз ўйнашга мажбур бўлди, чунки Роналду ўйиннинг 25-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

XS
SM
MD
LG