Линклар

Шавкат Мирзиёёв мева-сабзавот етиштиришни 4 йилда 16 миллион тоннага кўпайтирмоқчи


Ўзбекистон 2020 йилгача мева-сабзавот етиштиришни ҳозирги кўрсаткичдан икки маротабага кўпайтиради. Бу ҳақда 12 июль куни Тошкентда Биринчи мева-сабзавот халқаро ярмаркаси очилиши маросимида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёёв маълум қилди.

Бош вазирга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 16 миллион тонна мева ва сабзавот етиштирилади. Бу кўрсаткич яқин тўрт йил ичда 32 миллион тоннага етказилади.

Етиштирилган ҳосилни сақлаш учун эса 2016 йил охиригача яна 100 минг тонна мева-сабзавот сиғадиган 197 музлаткич қурилади. Бугунги кунда Ўзбекистондаги музлаткич омборхоналарда 800 минг тонна мева-сабзавотни сақлаш имконияти мавжуд.

Бош вазирнинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 160 мингта фермер хўжалигида мева ва сабзавот етиштирилмоқда. Бош вазир фермер хўжаликларини ривожлантириш мақсадида уларга устамаси 5 фоиздан ошмаган имтиёзли кредитлар берилаётгани билан мақтанди.

Эслатиб ўтамиз, 12-14 июль кунлари Тошкентда Биринчи мева-сабзавот халқаро ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG