Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Корея Тошкент аэропорти масаласида вербал ноталар билан алмашди


Тошкент аэропорти.

Тошкент аэропорти.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳукумати вакиллари Тошкентда пойтахт аэропортининг янги халқаро терминалини қуриш борасида вербал ноталар билан алмашди.

“Ноталар дипломатик каналлар орқали ўзаро алмаштирилган пайтдан бошлаб кучга кирди”, деб маълум қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Мазкур ҳужжат ўтган йилнинг 5 октябрида Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Ўзбекистон ҳаво йўллари ўртасида Тошкент аэропорти янги терминалини қуриш борасидаги протоколнинг амалга оширилишини таъминлайди.

Мазкур лойиҳани ишлаб чиқиш Ўзбекистон ҳукуматидан 4 миллион долларни талаб қилади. Қурилиш ишларига эса 312 миллион доллар сарфланади. Мазкур маблағнинг 300 миллион долларини хорижий сармоялар, жумладан, Жанубий Корея томонидан киритиладиган инвестиция ва кредитлар ташкил қилади.

2019 йилда ишга тушурилиши режалаштирилаётган янги терминал соатига 1,5 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

XS
SM
MD
LG