Линклар

Ўзбекистон ФИФАнинг янги рейтингида 10 поғона юқорига кўтарилиб, 56 ўринни эгаллади. Бунга қадар ўзбек футболчиларининг рейтинги 66-ўринда эди.

Осиё қитъаси бўйича Ўзбекистон футбол жамоаси рейтингда 57-ўриндаги Япония, 59-ўриндаги Австралия ва 65-ўриндаги Саудия Арабистонини ортда қолдирди. Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиёда 39- ўриндаги Эрон ва 48-ўриндаги Жанубий Корея жамоаларидан кейинги 3-ўринни эгаллаб турибди.

ФИФА янги рейтингидаги биринчи бешликни уч поғонасини Аргентина, Бельгия ва Колумбя эгаллади. Евро -2016 чемпиони бўлган Португалия жамоаси 6-ўринда. Германия ва Чили 4 ва 5-ўринларни эгаллаган.

XS
SM
MD
LG