Линклар

logo-print

Олмаотада Ravon русумидаги машиналар тақдимоти ўтказилди


Қозоғистондаги тақдимот маросимига оид бу сурат kolesa.kz сайтидан олинди.

Қозоғистондаги тақдимот маросимига оид бу сурат kolesa.kz сайтидан олинди.

14 июль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида GM Uzbekistan ширкатининг экспорт учун чиқарилаëтган Ravon русумидаги R2 ва Gentra моделларининг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Маҳаллий матбуотнинг ëзишича¸ айни пайтда Қозоғистон бозорига Chevrolet Aveo моделининг ўзгартирилган кўриниши бўлган янги Nexia R3 модели ҳам киритилмоқда.

Тақдимот маросими ўтказилганига қарамай¸ қозоғистонлик эҳтимолий мижозларга Ravon моделларининг нархи очиқланмаган. Айни пайтда¸ сотувга чиқадиган машиналарнинг ҳозирча Қозоғистонга олиб келинмагани ҳам айтилмоқда.

Ўтган йил охирида илк бор Россияда тақдим этилган Ravon русумидаги автомобилларни олдиндан пул тўлаб сотиб олган россиялик харидорларга етказиш билан жиддий муаммолар мавжуд.

Бу муаммоларнинг эса¸ GM Uzbekistan ширкати раҳбарининг ҳибсга олиниб¸ ширкатда турли молиявий жиноятлар юзасидан олиб борилаëтган тергов билан бевосита боғлиқ экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG