Линклар

logo-print

“Ижтимоий фикр”га кўра¸ ўзбекистонликларнинг қарийб 99 фоизи пластик картадан мамнун


Ўзбек банклари аҳолига мажбуран бераëтган пластик картанинг бедаво дарди Элтуз рассомининг сўнгги карикатурасига мавзу бўлган эди.

Ўзбек банклари аҳолига мажбуран бераëтган пластик картанинг бедаво дарди Элтуз рассомининг сўнгги карикатурасига мавзу бўлган эди.

Ўзбекистонликлар фикрини ўрганиш борасида етакчи расмий гуруҳ саналган “Ижтимоий фикр” сўров марказининг “Халқ сўзи” газетасида босилган сўнгги тадқиқоти хулосасига кўра¸ ўзбекистонликларнинг 98¸9 фоизи пластик карточкадан фойдаланишга ижобий муносабатда.

Марказ хулосасича¸ Ўзбекистонда маҳсулот ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишда нақд пул ўз ўрнини пластик карталарга бўшатиб берган. Қарийб 99 фоиз сўралганлар¸ “пластик карточка тўловларнинг жуда қулай¸ бехавотир ва ишончли воситаси” эканини айтган.

Айни пайтда¸ Озодликка келаëтган шикоятлардан “Ижтимоий фикр” хулосасининг акси англашилади. Аксар ўзбекистонликлар ойлик-пенсия ва нафақаларнинг мажбуран 100 фоиз пластик картага ўтказилаëтгани¸ бу карталар билан тўлаш имкони чеклангани¸ банкоматлардан эса¸ қадрсизланиб¸ энг катта банкнотаси бир долларга ҳам етмай қолган ўзбек сўмини чиқариш имкони мутлақ йўқлигини айтмоқда.

Хусусан¸ 15 июль куни Озодликка келган норасмий маълумотда¸ шу кунларда пластик картадаги пулни нақдлаштириш учун тўланадиган устама ҳақнинг 20-30 фоизга етгани айтилади.

XS
SM
MD
LG