Линклар

Ижтимоий тармоқлар бозоридаги етакчи ўйинчилардан бири - Facebook ширкати Ер юзининг информацион технологиялар инфраструктураси ривожланмаган ҳудудлари аҳолисини ҳам юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан таъминлашни режалаштирганини эълон қилди.

Facebook Алоқа лабораториясининг билдиришича, Интернет тармоғининг қамров ҳудудини лазер технологияси асосида сезиларли даражада кенгайтириш мумкин. Яъни, Facebook ходимларига кўра, лазер нури асосида ишлайдиган симсиз алоқа тизими яқин келажакда оптик-толали тизимнинг ўрнини босади. Бу технология олис ҳудудларда сифатли ва юқори тезликдаги Интернет фаолиятини таъминлайди.

Маълум қилинишича, нурларни тўплаш ва кичик фотодетекторда жамлаш учун Facebook муҳандислари анъанавий оптик-толанинг ўрнига флуоресценцияга оид материалдан (нурлатилганда ялтираб кўринадиган) фойдаланишмоқда. Бу каби флуоресценция-толанинг энг муҳим жиҳати шуки, унинг нурни қайтариш вақти анча тез ва 2 наносониядан иборат.

XS
SM
MD
LG