Линклар

logo-print

2016 йилнинг 1 июлига келиб Ўзбекистон аҳолиси сони йил бошига нисбатан 0¸7 фозига ўсган ва31 миллион 807 мингга етган.

Бу ҳақда бугун хабар тарқатган Давлат статистика қўмитасига кўра¸ жорий йилнинг январь-июнь ойларида мамлакатда 318 минг бола туғилган¸ айни муддат ичида 73¸9 минг одам ҳаëтдан кўз юмган¸ аҳоли сони 231 минг 700 га ошган.

Қўмитанинг билдиришича¸ ярим йил ичида Ўзбекистон шаҳарлари аҳолиси сони 16 миллион 110 минг одамни (жами аҳолининг 50¸6 фоизи)¸ қишлоқда яшовчилар эса¸ 15 миллион 697 мингни (49¸4 фоиз) ташкил этган.

Ўтган олти ой давомида¸ статистика расмийларига кўра¸ Ўзбекистонда 92 минг 400 та никоҳ¸ 14 минг 800 та ажралиш ФҲДË тизимлари томонидан қайд этилган.

Ўзбекистонга келганлар сони январь-июнь ойларида 72 минг одамни¸ кетганлар эса¸ 84 минг 400 нафарни ташкил этган.

XS
SM
MD
LG