Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Риодаги Олимпиадага бормоқчи бўлганлар учун чартер қатнови очди


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК учоқлари.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК учоқлари.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси XXXI ёзги Олимпия ўйинлари бошланиши арафасида Риога чартер рейсини очди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” сайти хабар қилади.

“Жорий йилнинг 1 августида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент–Рим–Рио-де-Жанейро йўналиши бўйича чартер қатновини бажаради, Рио-де-Жанейро–Рим–Тошкент йўналиши бўйича қатнов эса жорий йилнинг 22 августида бажарилади”, дейилади Миллий авиакомпания хабарномасида.

Парвозлар Боинг-767 самолётида амалга оширилиши айтилмоқда.

Чипта нархи ҳар икки томонга 6,5 миллион сўмни, бир томонга эса 3 миллион 400 минг сўмни ташкил қилади.

Риода ёзги Олимпия ўйинлари шу йилнинг 5 августидан 21 августигача бўлиб ўтиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG