Линклар

logo-print

Газпромдан безган Беларусь газни Ўзбекистон ва Қозоғистондан сотиб олмоқчи


Беларусь табиий газни Ўзбекистон ва Қозоғистондан сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда “Белтопгаз” ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори Леонид Рудинский 21 июль куни Минскда ўтказилган матбуот анжуманида билдирди.

“Биз Қозоғистон ва Ўзбекистондан табиий газ сотиб олишга тайёрмиз, у ерда газ Россиядагидан кўра арзон. Агар ягона бозор бўлса, сотиб оласан ва ҳеч қанақа муаммо бўлмайди. Унда Газпром газ транспортировкаси бўйичагина монополист бўлиб қолади, холос”, дея иқтибос келтиради Рудинский сўзларидан Спутник Беларусь нашри.

“Белтопгаз” раҳбарига кўра, ҳозир Газпром ўз қувурлари орқали етказиб берилаётган газнинг 30-40 фоизинигина ўзи қазиб олмоқда. МДҲ ҳудудида эса Россия холдингидан бошқа газ ишлаб чиқарувчилар ҳам етарли.

Шу кунда Беларусь ва Россия томонлари газ нархи бўйича музокара олиб бормоқда. Икки мамлакат президентлари бу баҳсни хўжалик субъектлари даражасида ҳал қилишга қарор қилганлар.

Аввалроқ Россия нашрлари Минск “Газпром”дан бўлган газ учун қарзни узишга тайёр экани ҳақида хабар қилганди. Россия энергетика вазири Александр Новак чоршанба куни Беларуснинг газ учун Россиядан қарзи 270 минг долларга етганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG