Линклар

Наманганда Сурияга кетаëтган етти шахс устидан ҳукм ўқилди


Суриядаги ўзбекистонлик жиҳодчилар Интенер орқали ўз сафларини кенгайтиришга уриниб келмоқда.

Суриядаги ўзбекистонлик жиҳодчилар Интенер орқали ўз сафларини кенгайтиришга уриниб келмоқда.

“Интерфакс” агентлигининг Наманган вилоят прокуратурасидаги ўз манбасига таяниб хабар беришича¸ жиҳодчилар сафида жанг қилиш учун Сурияга кетмоқчи бўлган етти шахс устидан ҳукм ўқилган.

Айни пайтда¸ манба судланувчиларга қандай жазо тайинланганини очиқламаган.

“Ўзларини “жиҳодчилар” деб атаган бу гуруҳга Мамаюсуф Маҳмудов етакчилик қилган. Мунтазам йиғинларда гуруҳдагилар экстремистик ва ақидапарастлик ғояларини муҳокама қилган¸ радикалларнинг жиҳод қилиш ҳақидаги чақириқларини тинглашган”¸ деган “Интерфакс” манбаси.

Расмий иддаога кўра¸ бу гуруҳ аъзоларидан айримлари Россияда меҳнат муҳожиратида юрган пайтида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террор гуруҳлари вакиллари билан алоқа ўрнатган.

“Тергов давомида бу шахсларнинг Ўзбекистонга қайтганда ўзи билан экстремистик руҳдаги материалларни электрон воситаларда ноқонуний тарзда мамлакат ичкарисига олиб киришга муваффақ бўлгани ва уларда пропаганда мақсадида фойдалангани аниқланган” дейилади “Интерфакс” хабарида.

Хавфсизлик хизматлари¸ Сурия ва Ироқ ҳудудидаги жиҳодий гуруҳлар сафида 500 га яқин ўзбекистонлик жанг қилаëтганини тахмин қилади.

XS
SM
MD
LG