Линклар

АҚШ Федерал тергов бюроси сўрови билан Таиланд 44 яшар Россия фуқароси Дмитрий Украинский ва 25 яшар Ўзбекистон фуқароси Ольга Комовалар ҳибсга олинди.

Қўлга олинганлар 50 дан ошиқ банк ҳисобидан 28 миллион доллар ўғирлаганликда айбланмоқда.

Маҳаллий “Nation” газетасининг ëзишича¸ яхталарни сайëҳларга ижарага берувчи бир неча ширкат эгаси бўлган Украинский Паттайяда¸ ўзбекистонлик ëш аëл эса¸ Коҳ Чангда ўзи ишлаëтган меҳмонхонада ҳибсга олинган.

Паттайя сайëҳлик полицияси раҳбарининг газетага билдиришича¸ Украинский ва Комовалар электрон почта орқали хориждагиларга компьютер вируслари юборган ва вирус воситасида уларнинг банк ҳисобини очувчи ном ва паролларини олишган. Айни фирибгарлик воситасида улар АҚШ¸ Австралия¸ Япония¸ Буюк Британия¸ Италия ва Германиядаги ўз қурбонлари банк ҳисобларидан миллионлаб доллар пул ўғирлаган.

АҚШ Федерал тергов бюроси шу йўл билан ўғирланган пул жўнатмалари изига тушганда¸ уларнинг Таиландга келганини аниқлаган.

Ҳозирча Федерал тергов бюроси сўрови билан Таиланд полициячилари қўлга олинганларнинг АҚШга экстрадиция қилиш-қилинмаслиги ҳақида маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG