Линклар

Гулан экстрадицияси бўйича Туркия-АҚШ қўшма комиссияси тузилади


75 яшар Фатҳуллоҳ Гулен 1999 йилдан бери АҚШда яшайди.

75 яшар Фатҳуллоҳ Гулен 1999 йилдан бери АҚШда яшайди.

Вашингтон ҳукумати Америкада яшовчи Фатҳуллоҳ Гуланни Туркияга экстрадиция қилиш масаласида қўшма комиссия тузиш таклифини ўртага ташлади.

Бу ҳақда маълум қилган Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Анқара бундай комиссия ишида қатнашишга ҳозирлигини билдирди.

Эрдўғон ҳукумати туркиялик диний пешво Фатҳуллоҳ Гуланни 16 июлга ўтар кечаси рўй берган давлат тўнтариши уриниши ортидаги асосий шахс деб эълон қилди.

1999 йилдан бери Америкада яшаëтган 75 яшар Гулан тўнтариш уринишини қоралади ва унга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирди.

Анқара ҳукумати ҳозирда Гуланни АҚШдан экстрадиция қилишни сўровчи расмий ҳужжатларни Вашингтонга юборишга ҳозирланмоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри бундай сўров юборилган тақдирда унинг кўриб чиқилиши¸ аммо Гуланни экстрадиция қилиш учун унинг айбини тасдиқловчи ўта жиддий далиллар бўлмоғи лозимлигини билдирди.

Давлат тўнтариши уриниши муваффақиятсиз тугаганидан сўнг Туркия бўйлаб 60 мингдан ошиқ давлат хизматчиси гуланчиликда айбланиб ишдан бўшатилди¸ 6000 дан ошиғи¸ ҳибсга олинди. Улар орасида 100 дан ошиқ генерал¸ минглаб полиция ва адлия ходимлари бор.

XS
SM
MD
LG