Линклар

Тошкент ҳукумати бош қароргоҳи Амстердамда жойлашган Vimpelcom ширкатига Ўзбекистонда фаолият юрғизиш учун берилган лицензия муддатини 2031 йилга қадар узайтирди.

Расмий маълумотга кўра¸ ЎзбекистондаBeeline бренди остида ишлаëтган Vimpelcom бу мамлакатда 9¸5 миллион мижозга хизмат кўрсатади ва ширкатнинг ўзбек телекоммуникация бозорига 2006 йилдан бери киритган сармояси миқдори 1 миллиард долларни ташкил этади.

Асосий акциялари россиялик миллиардер Михаил Фридманга қарашли бўлган Vimpelcom ширкатининг Ўзбекистондаги фаолияти 2014 йилдан бери АҚШ ва Европа ҳуқуқ тизимлари томонидан текширилмоқда.

Тергов жараëнида Vimpelcom пора берганини тан олди ва 795 миллион доллар жарима тўлаш ва ноқонуний келишувлардан олинган фойдани қайтаришга рози бўлди. АҚШдаги тергов давомида ширкатнинг Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага алоқадорлиги айтиладиган оффшор ширкатларга 114 миллион доллар пора бергани аниқланган.

20 июль куни Амстердам маҳкамаси Гибралтарда рўйхатга олинган Takilant ширкатини Vimpelcom ва Швециянинг Telia ширкатларидан катта миқдорда пора олганликда айбдор деб топди ва ширкатнинг 135 миллион долларини мусодара қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

XS
SM
MD
LG