Линклар

Калугада героин сотган ўзбекистонликлар 20 йилгача қамалиши мумкин


Россиянинг Калуга вилоят прокуратураси тўрт нафар ўзбекистонликнинг иши бўйича айблов хулосасини тасдиқлади ва судга йўллади.

Улар уюшган жиноий гуруҳ таркибида гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси билан шуғулланганликда айбланмоқдалар. Бу модда бўйича айбланганлар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Тергов версиясига кўра, ўзбекистонликлар Москва вилоятидан улгуржи героин олиб келиб, Калугада майдалаб сотган. Улар яшаган квартира тинтув қилинганда у ердан сотиш учун тайёрлаб қўйилган 200 граммдан кўпроқ героин топилган.

XS
SM
MD
LG